Piyoz
Пиёз (лотинча: Áллиум céпа) — кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, Пиёз (Аллиум) туркуми, Пиёздошлар (Аллиоидеаэ) кенжа оиласи ва Амариллисдошлар (Амарйллидаcеаэ) оиласига мансуб тур ҳисобланади. У кенг тарқалган сабзавот экини сифатида ма’лум.
Та’рифи
-
Пиёз гули
-
Пиёз гулини очилган ҳолати.
-
Бош пиёз
-
Турли рангли пиёзлар
Кўп йиллик ўсимлик (маданийси - икки йиллик). Пиёз диаметри 15 см гача бўлади. Ташқи қобиқлари қуруқ, сариқ, ба’зан бинафша ёки оқ; ички - этли, оқ, яшил ёки бинафша ранг, қисқа пояда жойлашган бўлиб, куртак деб аталади. Барглари найсимон, кўк-яшил рангда бўлади. Бўйи 1,5 м гача бўлган, ичи бўш, бўртиб чиққан, кўп гулли соябонли тўпгул билан тугайди. Узун гулбандларда жойлашган гуллар яшил-оқ рангли бўлиб, диаметри 1 см гача етади. Гулқўрғони олтита баргчадан ташкил топган, олтита чангчиси мавжуд; уруғчиси устки қисмида уч уяли тугунчага эга. Ба’зан тўпгулда гуллардан ташқари майда пиёзлар ҳам ҳосил бўлади.
Меваси - олтитагача уруғни ўз ичига олган кўсак. Уруғи қора, уч қиррали, бурушган, майда бўлади.
Июн-июлда гуллайди. Меваси августда пишади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |