Плаcебо (Пласибо деб таллафуз этилади) — британиялик алтернатив рок йўналишида ижод қилувчи мусиқий гуруҳ. 1994-йили Бриан Молко (вокал, гитара, клавишлар) ва Стефан Олсдал (гитара, бас, клавишлар, бек-вокал) томонидан ташкил топган. 1996-йили барабанчи Роберт Счултзбергни Браяннинг аввалдан таниши Стеве Ҳеwитт алмаштиради.

Плаcебо
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Лондон
Мамлакат Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Фаолият йиллари 1994 – бугун
Жанр алтернатив рок
Лейбл Виргин Реcордс
Таркиб Бриан Молко
Стефан Олсдал
Стеве Форест
Собиқ аъзолар Роберт Счултзберг
Вебсайт www.плаcебоwорлд.cо.ук

Тарих

Плаcебо гуруҳининг тарихи 1994-йили икки люксембурглик синфдош Браян Молко ва Стефан Олсдал Лондоннинг „Жанубий Кенсингтон“ метро бекатида учрашишганлигидан бошланади. Мактаб пайтларида улар унчалик мулоқот қилмас эдилар, аммо йиллар ўтиб учрашганларида иккалари мусиқа билан қизиқишларини англаб, гуруҳ тузишга қарор қиладилар. Бу қарорнинг натижаси „Аштрай Ҳеарт“ (Кулдон-юрак) гуруҳи бўлади. Стив Ҳюитт биринчи демо-ёзувларни яратишда иштирок этган бўлса ҳам, у доимий иштирокчи бўла олмайди, чунки у бошқа гуруҳда эди. Шунинг учун Стефан Браянни ўзининг дўсти Роберт Шулсберг билан таништиради. Ва улар уччаласи Плаcебо гуруҳига асос соладилар. 1996-йили Роберт Браян билан келишмовчиликлар туфайли гуруҳни тарк этганида Стив гуруҳга қайтиб келади.

Таркиб

  • Браян Молко (инглизча: Бриан Молко) — вокал, гитара, клавишлар.
  • Стефан Олсдал (инглизча: Стефан Олсдал) — гитара, бас, клавишлар, бек-вокал.
  • Роберт Шулсберг (инглизча: Роберт Счултзберг; 1994—1996) — барабанлар.
  • Стив Ҳюитт (инглизча: Стеве Ҳеwитт; 1996-йилдан) — барабанлар, перкуссия.

Дискография

Студиявий албомлар

  • Плаcебо (17-июл, 1996)
  • Wитҳоут Ёу И’м Нотҳинг (12-октабр, 1998)
  • Блаcк Маркет Мусиc (9-октабр, 2000)
  • Слеэпинг wитҳ Гҳосц (22-сентабр, 2003)
  • Медс (13-март,2006)
  • Баттле фор тҳе Сун (2009)
  • Лоуд Лике Лове (2013)
  • Невер Лет Ме Го (2022)

Термалар

  • Онcе Море wитҳ Феэлинг (Синглес 1996—2004) (25-октабр, 2004)
  • Cоверс (5-март, 2007)

ДВД

  • Соулматес Невер Диэ (Ливе ин Парис 2003) (15-март, 2004)
  • Онcе Море wитҳ Феэлинг (Видеос 1996—2004) (25-октабр, 2004)

Ҳаволалар