Plafon
Qiyofa
Плафон (франс. плафонд — шифт) — 1) тасвир, нақш ва бўртма тасвир билан безатилган шифт; 2) бино шифти (ясси, гумбаз, тоқи)ни сюжетли ёки нақш ва тасвир билан безатган монументал рангтасвир ва хайкалтарошлик асари. Тасвир тўғридан-тўғри сувоққа (фреска, мойбўёқ, елимбўёқ, синтетик бўёқлар ва бошқа усулида), шифтга мустаҳкамланган матога (панно) ишланади, мозаика ва бошқа усулда бажарилади. П. Қад. Мисрдан маълум бўлган, Уйғониш даврида рассомлар Рафаэл, Микеланжело ва бошқа унинг мумтоз намуналарини яратган. Черков ва ҳашаматли сарой биноларининг безак бўлаги сифатида ХВИИ—ХИХ аср бошлари Европа санъатида кенг тарқалган; 3) бино, купе, каюта, самолёт салони шифти (баъзан девори)га ўрна-тилган электр чироғи арматураси.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |