Сайёра (араб. сайёр — доимо ҳаракатланувчи, ҳаракатчан) — кескин термоядровий реаксиялардан холи бўлган юлдуз атрофида айланувчи, меҳварида ўзидан катта жисм мавжуд бўлмаган ва меҳварининг экссентриситети 0 га яқин бўлган осмон жисми. Қуёш тизимидаги сайёралар массаси ва ҳажми Қуёшникидан бир неча ўн-юз марта кам. Антик даврда, ҳатто ундан аввал еттита „сайёра“: Қуёш, Ой, Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурн „қўзғалмас“ юлдузлар орасидан ажратилиб кўрсатилган эди. Бу ёриткичларнинг ҳаммаси Ер атрофида айланади, деб ҳисобланарди. [[ХВИ аср]] бошидагина поляк астрономи, гелиоцентрик тизим муаллифи Николай Коперник Ер атрофида фақат Ой айланишини, қолган сайёралар эса Ер каби Қуёш тизими маркази бўлган Қуёш атрофида айланишини кўрсатди. Қуёшнинг ўзи эса сайёра эмас, у юлдуздир, чунки ёруғликни қайтармайди, балки ўзи чиқаради. Ой ҳам сайёра эмас — у Ер йўлдоши. Янги даврда яна уч сайёра кашф этилди: Уран (1781, Уилям Гершел), Нептун (1846, Жон Адамс, Урбен Левере, Иоганн Галле), Плутон (1930, Персивал Ловелл, Клайд Томбо) (Плутон 2006-йил 14-25 август кунлари Прагада ўтказилган Халқаро Астрономлар Бирлашмасининг ХХВИ ассамблеясида кўриб чиқилди ва сайёра мақоми олиб ташланди). Бундан ташқари минглаб кичик сайёралар (астероидлар) очилган, уларнинг диаметрлари бир неча юз километр ва ундан кам.

Mercury Venera
Yer Mars
Yupiter Saturn
Uran Neptun

Сайёралар — Қуёшнинг тортиш кучи таъсирида унинг атрофида айланувчи йирик шарсимон жисмлар. Сайёра Қуёш атрофида айланувчи минглаб майда сайёра (астероид) лардан фарқ қилади. Уларни жуда қадимдан қўзғалмас юлдузлар фонида силжиб юришидан сезиб „адашган юлдузлар“, яъни Сайёра деб аташган. Қуёш атрофида айланувчи йирик Сайёра 8 та (Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун). Улардан 5 тасини оддий („қуролланмаган“) кўз билан кўриш мумкин.

Қадимда барча Сайёра ва Қуёш Ер атрофида айланади деб нотўғри талқин қилинган. ХВИ аср бошларида поляк астрономи Н. Коперник Сайёранинг Қуёш атрофида айланиш тартибини аниқлади. Италян олими Г. Галилей ўзи ясаган телескопда Сайёрани кузатиб, улар шарсимон жисмлар эканлигини аниқлади. У Венерани ҳам худди Ой каби турли фазаларда кўринишини кузатиб, Сайёра ўзидан нур чиқармаслигини, балки Қуёш нурларини қайтариши ҳисобига юлдузларга ўхшаб равшан кўринишини аниқлади. Телескоп ихтиро қилингач, Қуёш системасида яна 3 та йирик сайёра топилди: 1781-йилда инглиз астрономи В. Гершел Уранни, 1846-йил франсуз астрономи У. Левере ҳамда инглиз астрономи Ж. Адамс Нептунни ва 1930-йилда америкалик астроном Томбо Плутонни кашф этди.

Сайёра физик табиатига кўра, Ер типидаги Сайёра ва гигант Сайёраларга бўлинади: Ер типидаги Сайёрага Меркурий, Венера, Ер, Марс, гигант Сайёрага эса Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун киради. Плутон яхши ўрганилмаганлиги учун қайси типдагига мансублиги ҳали аниқ белгиланмаган. Ер типидаги Сайёранинг физик таснифларида бир қанча умумийлик бўлиб, уларнинг ўлчами ва массаси унча катта эмас (Ер — улар ичида энг каттаси), қаттиқ сирт қобиғига ва атмосферага (Меркурийдан ташқари) ҳам эга Сайёрадир. Уларнинг ўртача зичликлари нисбатан юқори бўлиб, Ер зичлигига (5,5 г/см³) яқин.

Гигант сайёра ўлчами ва массаси жуда катталиги билан Ер типидаги Сдан фарқ қилади, ўртача зичликлари уларникидан анча кичик. Гигант Сайёра нисбатан тез айланиши, қаттиқ сиртга эга эмаслиги ва жуда қалин гелий ҳамда водородли (қисман метан — СН4 ва аммиак — НҲ3 аралашмали) атмосфера қобикдарининг мавжудлиги билан ҳам Ер типидагилардан кескин фарқ қилади. Қуёш атрофида бу икки гуруҳга кирувчи Сайёра дан ташқари ўн минглаб майда сайёра (астероидлар) ҳам айланади. Улар Қуёшдан ўртача 2,8 астрономик бирлик масофада, Қуёш атрофида айланади; бу зона астероидлар минтақаси деб юритилади. Сайёра кўриниш шартларига кўра ҳам 2 гуруҳга бўлинади: орбиталари Ер орбитасининг ички қисмида жойлашгани — ички (Меркурий ва Венера), ташкарида жойлашгани эса ташки Сайёра (Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун ва Плутонлар) деб аталади. Ички Сайёра Қуёш чиқишидан олдин (шарқ томонда) ва Қуёш ботгандан сўнг (ғарб томонда) даврий кўриниш ҳолатларида бўла олади, ташки Сайёра тунда турли пайтларда, жумладан, бутун тун давомида кўриниш ҳолатларида ҳам бўлиши мумкин.

Сайёранинг физик табиати ХХ аср 2-ярмидан бошлаб, сайёралараро автоматик ст-ялар ёрдамида мунтазам ўрганила бошлади. Хусусан, Меркурий „Маринер“, Венера „Венера“, Марс — „Марс“, „Викинг“, гигант Сайёра эса АҚШнинг „Катта тур“ дастури бўйича ўчирилган. „Пионер 10, 11“, „Вояжер“ автоматик ст-ялари ёрдамида самарали тадқиқ қилинди. Ердан туриб олиб борилган бевосита кузатишлар орқали топилган Сайёранинг йўлдошлари қуйидагилар: Ерда 1 та (Ой), Марсда — 2 та, Юпитерда — 12 та, Сатурнда — 9 та, Уранда — 5 та, Нептунда — 2 та. Кейинчалик космик аппаратлар ёрдамида гигант Сайёра атрофида яна ўнлаб янги йўлдошлар топилди (қаранг Сайёраларнинг йўлдошлари).

Сайёранинг айримлари (Ер ва Юпитер) сезиларли магнит майдонига эга. Ер магнит майдонининг кучланганлиги унинг геомагнит қутбларида 0,63 эрстедни, геомагнит экваторида эса 0,31 эрстедни ташкил этади. Коинот қаъридан ва Қуёшдан келаётган космик нурлар ва зарралар оқими (асосан, электронлар ва протонлар) ни Ер магнит майдони тутиб қолади. „Қафасга тушган“ бундай зарраларнинг энергияси ва консентрацияси уларнинг Ер сиртидан узоклиги ва геомагнит кенглигига боғлиқ бўлади. Бундай зарралар охироқибатда Ер атрофида, геомагнит экваторни ўровчи ҳалқа ёки камар шаклини олади.

Ер ва Юпитер атрофида турли баландликларда ҳосил бўлган ва радиацион камар деб аталувчи ана шундай кувватли электрон ҳамда протонлардан ташкил топган камарлардан бир нечтаси охирги-йилларда кашф этилди.

Адабиётлар

  • Ксанфомалити Л. В., Планети откритиэ заново, М., 1978; Куликовский П. Г., Справочник любителя астрономии, М., 1971; Силкин Б. И., В мире множества лун, М., 1982; Маматазимов М., Қуёш системаси ҳақида очерклар, Т., 1984.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил