Planimetr
Планиметр (лот. планум — текислик ва юн. метрео — ўлчайман) — тўғри шаклли бўлмаган ясси шакллар юзасини аниқлаш учун мўлжалланган механик асбоб. Энг кенг тарқалган П.нинг асосий қисмлари: ҳисоблаш механизми ва шакл қиёфасини чизиб чиқадиган штифли даста (ричаг). П.нинг қут-бий, чизиқли ва радиал хиллари бор. Қутбий П.да штифт айлана, чизиқли П.да тўғри чизиқ ва радиал П.да нуқта бўйича ҳаракатланади. Баъзи тур интег-ралларни топиш учун ишлатиладиган П. ҳам бор. П. геометрияда, лойиҳалаш ишларида, ҳарбий ишда, геодезия ва геофизика соҳаларида ишлатилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |