Plankton


Планктон (лотинча: планктос — сайр қилувчи) — сув қатламида яшаб, сув оқими билан ҳаракатланувчи организмлар мажмуи. Планктон таркибига ўсимликлар (фитопланктон), бактериялар (бактериопланктон), ҳайвонлар (зоопланктон) киради. Кўл планктони лимнопланктон, дарё планктони потамопланктон деб аталади. Фитопланктон сувнинг фотосинтез қилиш учун зарур юқори (50–100 м гача) қатламида, бактериопланктон ва зоопланктон сувнинг барча қатламида учрайди. Денгиз фитоплактони, асосан, ди-атом сувўтлар, перидиниялар, колито-форид хивчинлилардан, чучук сув фитоплактони диатом, кўкяшил ва айрим яшил сувўтлардан иборат. Чучук сув зоопланктонида куракоёкли ва шохдор мўйловли қисқичбақасимонлар, оғизайлангичлар, бир ҳужайралилар; денгиз зоопланктонида ҳар хил қисқичбақасимонлар, бир ҳужайралилар, бўшлиқичлилар, тароклилар, баликлар тухуми ва линчинкаси, умуртқасиз ҳайвонлар личинкаси кўп бўлади. Ўлчамига биноан, Планктон нанноплактон (бактериялар, жуда майда сувўтлар), микропланктон (сувўтлар, бир ҳужайрали ҳайвонлар, оғизайлангичлар, ҳар хил личинкалар), мезопланктон (ўлчами 1 см гача бўлган қисқичбақасимонлар ва бошқа ҳайвонлар), макропланктонлар (ўлчами 1 см дан бир неча см гача бўлган мизидлар, креветкалар, медузалар), мегапланктон (йирик ҳайвонлар, мас, қутб медузаси — диаметри 2 м гача; зухро камари уз. 1,5 м гача) ажратилади. Кўпчилик планктон организмларда сувда қалқиб юриш учун гавда нисбий оғирлигини камайтирувчи (ҳаво пуфаклари, ёғ киритмалари, ғовак ва лиқил-доқтана), гавда юзасини кенгайтирувчи (гавданинг ясси бўлиши, турли хил ўсимталар) мосланишлар пайдо бўлган. Океан фитопланктони умумий массаси (550 млрд. тонна) зоопланктонга нисбатан 10-марта кўпроқ. Фитопланктон зоопланктон учун озиқ, сув ҳавзаларидаги озиқ занжирининг асосини ташкил этади.[1]мнк
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |