Planshet
Планшет (франс. планчетте — тах-тача) —
1) мензуланинг бир қисми; 40 см*40 см дан 60 см хбО см гача бўлган квадрат шаклдаги тахта;
2) кўз билан чамалаб планга олишда ишлатиладиган чизиқди қоғоз, компас ўрнатилган папка ёки тахтача;
3) географик ва топографик ҳариталар жойланадиган, ташқи томонига шаффоф пластинка ўрнатилган текис сумка;
4) ар-тиллерияда ўт очиш учун ишлатиладиган ишчи ҳужжат. У чизма тахтасига маҳкамланган координатали қалин қоғоз тарзида бўлади. П.га батарея ўт очиш позицияларидаги нуқталар, кузатув пунктлари, нишоннинг ҳолати ва бошқа қайд қилиб борилади;
5) театр биносида алоҳида ўйиқ тахталардан ишланган саҳна поли.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |