Плантаж, тупроқни плантаж плуг билан ишлаш (лот. планто — ўтқазмоқ) — кўчатзор, токзор ва боғ барпо этиладиган ерни плантаж плугда 40—100 см чуқурликда ҳайдаш. Токзор, кўчатзор, ўрмонзор қилинадиган, мевали дарахтлар экиладиган ер май-донларини ҳайдашда, шунингдек, шўрхок ва қумлоқ ерларни ўзлаштиришда П. усулидан фойдаланилади. Бу усул экилган кўчатлар илдизининг яхши ривожланишига, тупроқда сув режимининг яхшиланишига ёрдам бе-ради. Акад. М.В.Муҳаммаджонов томонидан ғўза-беда алмашлаб экишда ҳай-дов қатламини чуқурлаштириш (СО-СО см) экинлар ҳосилдорлигини ошириш имкониятини яратувчи "иккинчи қўриқ", тупроқ унумдорлигини таъминлашнинг усулларидан бири сифа-тида асослаб берилган. Плантаж плугларга чимқирқарлар, ҳар хил баландликда жойлаштирилган қўш корпуслар ва бошқа қисмлар ўрнатилади; бу қисмлар тупроқни чуқур юмшатгани ҳолда унинг пастки қатламини юзага чиқармайди. Ер 2—3 қатламли қилиб, чуқур ҳайдалади. Шу билан бир вақтда ерга органик ва минерал ўғитлар ҳам солиб кетилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил