Plastidalar

Пластидалар (юн. пластос — шаклланган) — автотроф ўсимликлар ҳужайрасининг пигментли органоидлари; органик моддалар синтезини амалга оширади. Юксак ўсимликларда 3 хил-га: яшил хлоропластлар (ХП), рангсиз лейкопластлар (ЛП) ва рангли хромопластлар (ХР)га ажратилади. ХП — лин-засимон ёки шарсимон тангачалар, ўлчами 4—6 мкм; таркибида 50% га яқин оқсиллар, 35% липидлар ва 7% пигментлар, шунингдек, озроқ дезок-сирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК) бор. Юксак ўсимликларда ХП пигментлари яшил а ва в хлорофиллар ҳамда каротиноидлардан иборат. ХПдаги ДНКлар ядро ДНК сидан фарқ қилади ва кўкяшил сувўтлар ҳамда бактериялар ДНКсига ўхшайди. ЛП-рангсиз, думалоқ ёки чўзиқ майда таначалар бўлиб, ўсимликларнинг ҳамма тирик ҳужайраларида мавжуд бо`лади. ЛПда оддий органик бирикмалардан бирмунча мураккаб моддалар (крахмал ва бошқалар) синтезланади. ЛП тўпланадиган моддаларига қараб амилопластлар, элеопластлар ва протеинопластларга бўлинади. ХР думалоқ, нотўғри кўп қиррали ёки игнасимон шаклда; таркибида кузги барглар, гул-ёнбаргчалар, помидор, четан, марваридгул ва бошқаларнинг пишаётган меваларига сариқ, қизил ранг берадиган каротиноидлар бор. П.нинг бир хили бошқа-сига (мас, ЛП ХП га, ХП ХР га) айланиши мумкин.[1]
Хлорофил пигментлари а ва б яшил ранг бериб қуёшдан келаётган 300-700 ннм тўлқин узунлигидаги нурларни ютади ва бу нурлар иштирокида фотосинтез амалга ошади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |