Платформа — Ер пўстининг суст ҳаракатланадиган қисми, геосинклиналларнинг акси ҳисобланувчи конти-нентнинг асосий структура элементи. Майдони бир неча млн. км² га етади. Платформа тузилиши 2 қаватдан иборат. Пастки кават магматик, метаморфик ва вулқон жинсларидан таркиб топган. Юқори қават чўкинди, баъзан вулқон жинсларидан тузилган. Қалинлиги 3–7 км дан 9 км гача, айрим жойларда ундан ҳам ортиқ. Бир оз қия ҳолда ётган қоплама жинслар турли тартибдаги кичик структуралар билан мураккаблашган. Платформаларда жадал бурмаланишлар қуйидаги жойларда юзага келади: тузли ётқизикдардан таркиб топган эгилмаларда; ёндош бурмаланган областларнинг чекка қисмида; авлакогенларда (ёриқлар билан чегараланган ва грабенсимон шаклдаги Платформанинг чизиқли эгилмаси); пойдеворнинг катта амплитудали ёриқларга туташган қисмларида.

Қад. ва ёш Платформалар фарқ қилинади. Қадимги платформанинг пойдевори палеозойгача ҳосил бўлган қатламларнинг бурмаланишидан юзага келган. Баъзан платформа крплама-сини пойдевордан оралиқ жинслар мажмуи ажратиб туради. Платформада магматик жараёнлар ҳам кузатилади, лекин улар геосинклиналлардагига нисбатан бир-мунча суст. Магматизм жинслари иш-қорбазалтли магмадан иборат. Платформаларда содир бўладиган сейсмик ҳаракатлар анча суст бўлади, лекин йирик ёриқларга туташган жойларида ва қўшни геосинклинал областлар яқинида кучли бўлиши мумкин. Платформаларда геотермик градиент геосинклиналлардагига нисбатан 2—4-марта кам. Ёш платформаларда бу кўрсаткич қадимийларига нисбатан юқори. Платформалар чегараси, одатда, пойдеворнинг бурмаланган структуралари йўналишига мое келмасдан, балки қўшни геосинклиналларнинг чўзиклик чегараси билан устмауст тушади. Платформалар чегараси кескин ёки жуда ёйиқ бўлиши мумкин. Платформаларнинг йирик структу-раси сифатида қалқонлар ва плиталар ажратилади. Плиталарда нефт ва газнинг йирик захиралари учрайди. Юқорида қайд қилинган барча белгилар Ер пўстининг 30–60 км қалинликдаги континентал П.ларига хосдир. Булардан ташқари, океан П.лари ҳам мавжуд. Уларга текис релефли океан тублари мисол бўла олади. Ер пўсти қалинлиги бу жойда 5–7 км дан ошмайди, гранитли қатламлар учрамайди, чўкинди қатламлар кам бўлганлигидан анъанавий фикрга асосан нефт ва газларга истиқболсиз ҳисобланади. Қадимги платформаларга: Шимолий Америка ва Жанубий Америка, Шарқий Европа, Шарқий Сибир, Африка, Австралия платформалари, ёш П.ларга Ғарбий Европа, Турон-Скиф, Ғарбий Сибир платформалари мансуб[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил