Aflotun
| Афлотун (Πλάτων) | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди | тахминан мил. ав. 428–427, Афина |
| Вафоти | тахминан мил. ав. 348–347, Афина |
| Кўрсатган таъсирлари | Арасту, Неоафлотунчилик, Сисерон, Плутарх, Стоицизм, Анселм, Декарт, Гоббс, Лейбниц, Милл, Шопенгауэр, Ницше, Хайдеггер, Арендт, Гадамер ва бошқалар |
| Олган таъсирлари | Суқрот, Гомер, Гесиод, Аристофан, Эзоп, Протагор, Парменид, Фисоғурс, Гераклит, Орфизм |
Афлотун ёки Платон (юн.: Πλάτων) (мил.авв. 428/мил.авв. 427 — мил. авв. 348/мил. авв. 347) қадимги юнон файласуфи бўлган. Устози Суқрот ва шогирди Арасту билан бирга Афлотун Ғарб маданиятини шакллантирди[1]. У шунингдек математик, ёзувчи ҳамда Афинадаги илк академия асосчиси бўлган.
ПЛАТОН (Платон) Афиналик, Афлотун (ҳақиқий исми Аристокл; мил. авв. тахминан 427.27.5 — Афина — 347) — юнон файласуфи, платонизм асосчиси. Суқротнинг шогирди. Суқрот унга „П.“ (кенг елкали, кенг кўкракли деган маънони беради) деб ном қўйган. Платон машҳур файласуфлар билан ёшлигидан мулоқотда бўлиб, улардан таълим олди. Гераклит, Парменид, Демокрит ва бошқа файласуфларнинг асарларини ўрганди. Мил. авв. 380-йилларда Афина яқинидаги Академия номли бир боғни сотиб олади (бу ном шу ерлик афсонавий қаҳрамон Академ шарафига берилган) ва бу боғда ўзининг Платон академияси деб аталган фалсафий мактабини ташкил этади. Академия Афинада деярли 1000-йил фаолият кўрсатади. Унда Аристотел ҳам ўқиган. Академияда фақат фалсафадан эмас, геометрия, астрономия, география, зоология ва ботаникадан ҳам таълим берилар эди. Бироқ сиёсий таълим марказий ўринда эди. Таълим маърузалар, мунозаралар ва суҳбатларга асосланарди. Ҳар куни гимнастика машғулотлари ўтказиларди.
Платон фалсафасининг асосий моҳияти — „ғоя“ („эйдос“)лар ҳақидаги таълимотида баён этилган. Унинг фикрича, ғоя ҳақиқий борлиқ, биз биладиган ва яшайдиган дунё унинг соясидир. Ҳақиқий ўзгариш ва тараққиёт ғоялар дунёсига хос, соялар дунёсидаги ҳаракат эса унинг инъикосидир. Ғоялар дунёсининг қонуниятларини ҳамма ҳам била олмайди. Уларни биладиган зотлар жуда кам учрайди, бу зотлар улкан акл эгалари бўлади. Аксарият кишилар соялар дунёси билан кифояланади. П. ғоялар дунёсини нарсалар дунёсидан устун қўяди, чунки ғоялар дунёси идеал нарсалардир. Инсон ғоялар дунёси билан соялар дунёси ўртасидаги зотдир. Унинг руҳи ғоялар дунёсига, жисмоний танаси соялар дунёсига мансубдир. Шунинг учун руҳ ва тана бирлигидан иборат одам икки оламга тегишлидир. Руҳ инсоннинг ҳақиқий қисмидир. Биз ҳаёт деб атайдигак нарса руҳ жисмоний танада яшайдиган вақтдир. Платоннинг билиш назарияси унинг ғоялар ҳақидаги назариясига асосланади. Билиш — анам-несис, яъни жоннинг эйдослар ҳақидаги хотираси. Эйдосга бўлган муҳаббат (эрос) маънавий юксалишга ундайдиган сабабдир.
Платон педагог ва тарбия назариётчиси сифатида ҳам машҳур. Фуқароларни тарбиялаш давлатнинг асосий вазифаларидан деб ҳисоблади. Унинг фикрича, болалар қаётининг биринчи куниданоқ махсус муассасаларда тарбияланиши керак: 3-7 ёшда ўйинлар мактабларидаги уйлар ёки боғчада таълим олиши; 7-17 ёшда мактабда ёзув, ўқиш, мусиқани ўрганиши; 17-20 ёшда ҳарбий-гимнастик таълим олиши; 20-30 ёшда келажакда ҳукмдор учун зарур бўлган фалсафий таълим олиши лозим.

Платон қарашларида жамият, давлат тўғрисидаги таълимот марказий ўринлардан бирини ташкил қилади. У давлат фуқароларини 3 табақага бўлган: 1-табақа — давлатни бошқариб турадиган донишманд ҳукмдорлар; 2-табақа — давлатни душмандан ҳимоя қиладиган ҳарбийлар; 3-табақа — давлатни ва юқоридаги 2 та-бақани моддий жиҳатдан таъминлаб турадиган деққонлар ва ҳунармандлар. Платон давлат бошқарув шаклини олий ҳокимият танҳо амалга ошириладиган монархията, тор доирадаги чекланган шахслар томонидан амалга ошириладиган аристокрашияга, бутун халқ ҳокимиятни бошқарадиган демократияга ажратади. Платон тўртта асосий фазилатни фарқ қилади: донишмандлик, мардлик, акл билан иш қилиш ва энг асосийси — бошқа фазилатлар ўрнини тўлдирадиган ва қўшилиб кетадиган фазилат — адолат. Платоннинг идеал давлат тўғрисидаги орзулари асосида адолат ғояси ётади. Унингча, жамият барча аъзоларининг одил жамиятдаги қонунларга бўйсуниши ижтимоий тараққиётнинг асосий гаровидир. Қаердаки қонунлар ҳоким устидан ҳукмрон бўлса, ҳокимлар эса қонунга қул бўлса, ўша давлат гуллаб яшнайди. Агар давлат қонунлар устидан яроқсиз ҳокимиятни ўрнатиб қўядиган бўлса, у ҳолда қонун ҳеч қандай фойда бермайди, аксинча, давлат учун жуда катта зарар келтиради, деб таъкидлайди. Унинг фикрича, иқтисодиёт полис (давлат)нинг гуллаб яш-наши ёки таназзули омили ҳисобланади. Афлотун сиёсатни эмас, сиёсат ишлаб чиқаришни бо-шқариши керак. Жамиятни барқарор ҳолатдан чиқарадиган ҳар қандай ўзгаришларга йўл қўйилмаслиги зарур.
Платоннинг эстетик қарашларида борлиқ, ҳаёт "абадий ғояларнинг тақлиди, нусхаси; санъат эса борлиқ, ҳаётнинг тақлиди, яъни таклидга тақлид, деган хулосага асосланган. У худоларга бўлган эътиқодни қўллаб-қувватлаган, худосизликни қоралаган, давлатни бошқарувчилар художўй бўлишлари керак, деб ҳисоблаган. Платон солиқлар ҳақида — ҳашаматли ҳаёт тарзи ривожланиши мулкдорлар синфи пайдо бўлиши даврида пулга эхтиёж бор ёшларни пул берувчиларга қарам бўлишига олиб келади, бойларнинг тезроқ камбағаллашуви ҳасадни келтириб чиқаради, имконияти чекланганларнинг бойларга нафрати ва ғаразли ҳаракатлари давлатнинг издан чиқаришдир, бойларнинг имконияти пастларга нисбатан ҳукмронлигидир.
Фалсафа тарихида П. таълимоти турлича қабул қилинган. Унга „илоҳий устоз“ (антик давр), христиан дунёқарашининг мубошири (бобоси), соф севги файласуфи ва сиёсий хаёлпараст (Уйғониш даври) сифатида қаралган. Платондан 30 га яқин катта ва кичик асар ҳамда хатлари сақланиб қолган. Асарлари диалог шаклида ёзилган. Улардан муҳимлари: „Апология“ (Сократни қимоя қилиш), „Критон“ (қонунни ҳурмаг қилиш ҳақида), „Лахет“ (мардлик ҳақида), „Ҳармид“ (ақл билан иш қилиш ҳақида), „Менон“ (нотиқлик санъати моҳияти ҳақида), „Базм“ (эрос ҳақида), „Федр“ (эйдослар ҳақидаги таълимот), „Федон“ (адолат ҳақида), „Давлат“ (адолат ҳақида), „Теэтет“ (билим ҳақида), „Тимей“ (космология), „Қонунлар“, „Сиёсатдон“, „Филеб“ ва бошқа Платоннинг асарлари асрлар давомида Ғарбда, Шарқда маълум ва машҳур бўлган, кўп тилларга таржима қилинган, уларга шархдар ёзилган. „Давлат“ асарига Ибн Рушд, „Қонунлар“га Форобий шарҳи эътиборга лойиқ. Форобийнинг шарҳи „Талхису навомиси Афлотун“ („Афлотун қонунлари моҳияти“) деб аталади. Бу асар 1993-йил „Фозил одамлар шаҳри“ китобида нашр этилган. 2002-йил Афлотуннинг „Қонунлар“ асари Тошкентда узбек тилида нашр этилди. Ёзувчи Омон Мухторнинг „Афлотун“ романи чоп қилинди (Т., 1998)[2].
Ҳаёт йўли
Афлотуннинг аниқ туғилган санаси номаълум. Антик манбаларга асосан, кўпчилик тадқиқотчилар Афлотун милоддан аввалги 428—427 йилларда Афинада ёки Эгинада туғилган деб ҳисоблашади. Антик одатга кўра 7- таргелион (21-май) унинг туғилган куни ҳисобланади.
Афлотун зодагон оилада дунёга келган; отаси Аристон (мил.авв. 465—424) Аттиканинг сўнгги қироли Кодр авлодидан бўлган, онаси Периктионанинг аждодларидан бири Афиналик ислоҳатчи Солон бўлган.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Афлотунга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
