Plaun
Плаун (Лйcоподиум) — плаундошлар оиласига мансуб спорали доим яшил, кўп йиллик ўтлар туркуми. Пояси кўпинча дихотомик шохланган. Барглари майда, наштарсимон ёки лансецимон, бандсиз, поя ва шохларда навбатлашиб ёки тўп бўлиб зич жойлашган. Спора бошоқчалари ўзақсан ва зич жойлашган спора баргларидан иборат. 10 га яқин тури бор, асосан, Шимолий ярим шарда учрайди. Ўзбекистонда ўсмайди. Бир йиллик плаун ва тўғноғичсимон плаун турлари кенг тарқалган. Споралар ҳосил қилиб ва вегетатив (илдиз, илдиз бачкилар, туганаклар орқали) кўпаяди. Спораси 3—8 йилда униб чиқади, гаметофити сапрофит бўлиб, 12 йил давомида ривожланади. Плаун заҳарли, қуруқ споралари фармацевтикада ҳаб дорилар тайёрлашда ва саноатда металл қуйишда ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |