Плазмидалар — ҳужайра хромосомалари таркибига кирмайдиган, ситоплазмада хромосомалар билан боғланмаган автоном ҳолатда мавжуд бўлган доимий генетик элементлар. „Плазмидалар“ терминини Ж.Ледербергер ва бошқа (1952) таклиф этган. Хромосомалар билан бирика оладиган плазмидалар эписомалар дейилади. Бактерия ҳужайралари плазмидалари яхши ўрганилган. Плазмидалар бактерияларида жинсий белгини ташиш (Ф — омил) ва уларнинг антибиотикларга чидамлилигини белгилашда (Р—омил) катта аҳамиятга эга. Бу омилларни ўзида сақловчи плазмидалар бир бактериядан иккинчисига ўтиб, уларнинг хусусиятларини ўзгартиради. Плазмидалар ҳалқасимон ДНК молекуласидан ташкил топган бўлиб, табиатда кенг тарқалган. Плазмидалардан генетик инженерияда рекомбинант ДНК мо-лекулаларини бошқа ҳужайраларга ки-ритишда ташувчи сифатида, бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигини бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил