Плазмодесмалар (плазма ва юн. десма — боғ) — ўсимликларда қўшни ҳужайралар протопластларини ўзаро боғлаб турувчи ситоплазма ипчалари. П. хужайра бўлиниши даврида ҳужай-ра қобиғи таркибида ҳосил бўладиган найчаларда жойлашади. Найчалар бўшлиғини плазматик мембрана ўраб туради. Найчалар диаметри 20—70 нм га тенг бўлиб, улар сони ҳар хил ҳужайраларда бир хил бўлмаслиги мумкин. П. орқали таъсирланиш ва моддалар бир ҳужайрадан иккинчисига ўтиб, хужайралар ўртасида умумий боғланиш амалга оширилади. (яна қаранг Ҳужайра, Эндоплазмашик тўр).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил