Плазмон — плазма зичлиги ва қаттиқ жисм плазмаси тебранишлари кванти, квазизарралар. Бунда ҳар хил ишорали зарралар (электронлар ва ионлар) бир-бирига нисбатан силжиб, плазмада электр майдони зўриқишлари тебранишларини вужудга келтиради. П. энергияси металлда электронлар энергиясининг йўқотиш ҳарактеристи-касидан, шунингдек, П. чиқараётган ёруғлик нурланишининг спектрини таҳлил қилишдан ўлчанади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил