Plebeylar
Плебейлар (лот. плебеии — оддий халқ) — 1) Қад. Римдаги эркин аҳоли табақаларидан бири. Милоддан аввалги ИИИ асргача П. жамоа еридан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган, фақат чек ерлардан шахсий мулк сифатида фойдаланган. Улар деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланган. П. милоддан аввалги В—ИВ асрларда давлат лавозимларини эгаллашлари ва патрицийлар билан никоҳ тузишлари мумкин бўлмаган. П. патрицийларга қарши қаттиқ кураш олиб борган ва натижада Рим фуқаролари (гражданлари) таркибига киритилган, мажбурий қуллик бекор қилинган. П.нинг бу муваффақиятига улар таркибида хизмат қилган армия катта ёрдам кўрсатди; 2) ўрта асрда П. атамаси "оддий халқ" маъносида ишлатилган. Унга сех уста-сининг қўл остидаги шогирдлар, касодга учраган хунармандлар ва шаҳар камбағаллари кирган. Улар ХВИ—ХВИИИ асрлардаги инқилобларда деҳқонлар билан биргаликда фаол қатнашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |