Плебиссит (лот. плебисcитум — халқ қарори) — халқ овоз беришининг бир тури. Халқаро амалиётда бир давлат худудини бошқа давлатга берилаётганда аҳолидан фуқароликни танлаш учун сўров ўтказилади. Баъзи мамлакатларда (мас, Франсияда) референдумнинг синоними (қаранг Референдум). Расмий юри-дик нуктаи назардан П. ўтказиш, унда қандай масала ҳал қилинаётганлигидан қатъи назар, референдум ўтказишдан ҳеч бир фарқ қилмайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил