Pleksit
Плексит (лот. плехус — чигал) — орка миядан чиқадиган нерв чигалларининг яллиғланиши (қаранг Периферии нерв сис-темоси). Инфексион касалликлар, шикастланиш, умуртқа поғонаси касалликлари ва бошқа сабаб бўлди. П., одатда, тўсатдан бошланади. Бўйин ва елка чигали зарарланганда қўл ва оёқ безиллаб оғрийди; қўл мускулларида сезувчанлик бузилади. Бу хилдаги ўзгаришлар кўпинча билак ва қўл панжаси соҳасида учрайди. Мускуллар нимжон бўлиб қолади, оғрийди, ҳаракат ўзгаради. Белдумғаза П.ида шу соҳадаги мускуллар безиллаб туради, ҳаракат қилиш қийинлашади. Касалликнинг кечиши кўпроқ сабабчисига боғлиқ, у қандай кечишидан қатъи назар, албатта, врачга муро-жаат қилиш ва унинг кўрсатмаларини бекаму кўст бажариш лозим. Ўз билгича иссиқ қилиш ёки оғриқ қолдирувчи дорилар ичиш ярамайди; акс ҳодда касаллик авж олиб кетиши мумкин. Бел-думғаза П. билан оғриган аёллар акушергинеколог кўригидан ўтишлари лозим.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |