Pleystotsen
Плейстоцен (юнонча: плеистос — энг катта, энг кўп, каинос — янги)— тўртламчи система (давр)нннт қуйи, энг кўп (1 миллион йил чамасида) давом этган бўлими. Плейстоцен умумий геохронологияда. ярус ёки зонага тенг бўлиб, кўпчилик минтақаларда ўз навбатида қуйи, ўрта ва юқори бўлимларга ажратилади. Плейстоценда Ернинг иқлими совуқлашган ва ўрта кенгликларда музликлар вужудга келган. Бу даврда қитъаларнинг 27% юзаси музлик билан қопланган. Баъзи тадқиқотчилар Плейстоцен бошларини алоҳида эпоха (замон) — эоплейстоценга ажратадилар ва унга бошқа олимлар неогенга киритган юқори (кечки) плиоценни ҳам қўшадилар. Плейстоцен мобайнида ҳайвонот ва ўсимликлар оламида муҳим ўзгаришлар рўй берган, энг қад. одамлар (архантроплар) пайдо бўлган. „Плейстоцен“ терми-нини инглиз олими Ч. Лаел киритган (1832-йил). Ўзбекистонда П.нинг умумий қабул қилинган яруслари йўқ. Ҳар бир регион учун ўзига хос мажмуа, свита ва қатлар ажратилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |