Plimutrok
Плимутрок (инг. Плймоутҳ Роcк) — гўшт-тухум учун боқиладиган товуқ зоти. 19-асрнинг 2ярмида АҚШдаетиштирилган. Жаҳондаги кўпгина мамла-катларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам боқилади. Оқ, чипор, қора ва бошқа тусдаги оқ леггорнлар билан чатиштириб, оқ ранги устунлик қиладиган П. олинган. Оқ П. бройлерлар етиштиришда корниш зоти билан (оталик шакли) чатиштиришда оналик шакли тарзида фойдаланилади. Танаси чўзиқ, кўкраги ва орқаси кенг. Боши кичикроқ, тожи япроқсимон, тумшуғи ва оёқлари сариқ. Товуклари 2,7—3,2 кг, хўрозлари 3,8—4,2 кг. Йилига 160—180 та тухум қилади. Тухуми 55—60 г, оч малларанг.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |