Плиоцен (юн. плеион — нисбатан кўп сонли, кўпроқ ва каинос — янги) — неоген системаси (даври) нинг юқори бўлими, Ернинг геологик тарихидаги неоген даврининг сўнгги эпохасига тўғри келади. П. 2 млн.дан 7 млн. йилгача бўлган вақгни ўз ичига олади. П.ни 1833-йилда Ч. Лаел ажратган. Фарғонада бақтрия серияси ажратилади, у, ўз навбатида, тогап ва андижон свиталаридан таркиб топган. Ўзбекистоннинг жан.-ғарбида ва Сурхондарё вилоятида ғузор свитаси ажратилган. П. ётқизиқлари гил, қум, қумтош, алевролит ва ҳоказо жинслардан иборат. П. ётқизикдарида йирик нефт конлари очилган: мае. Фарғонанинг жанубидаги Бўстон, Андижон, Хўжаобод, Полвонтош, шимолида Мойлисув, Избоскан ва бошқа конлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил