Plotin
Плотин (Плотинос) (тахминан 205, Никопол, Миср — 270, Минтурне, Италия) — юнон файласуфи, неоплатонизм асосчиси. 244/245 йилдан Римда яшаган, фалсафадан даре берган; 10 йил оғзаки суҳ-батлардан сўнг П. ўз таълимотини ёзиб бора бошлади. Унинг 54 асарини шогирди Порфирий (тахминан 233 — тахминан 304) тартиблаштириб, 9 тадан бўлиб чиққан, шунинг учун улар "Эннеадалар" ("Тўққизликлар") деб аталади. П. сис-темасида ҳадсиз ягона ибтидо (эзгули-к)дан унинг эманацияси жараёнида борлиқнинг қолган субстансиялари келиб чиқади. Булар: ўз-ўзини мушоҳада қилувчи нус ва уни ташкил этган эй-дослар (ягона ибтидо билан "нус" ўртасидаги босқич — "сон"); барча индивидуал жонларни ўз ичига қамраган оламий жон, жисмлар дунёси (космос); материя (содир бўладиган ўзгаришларнинг бетайин, сифатдан махрум асоси). Одам жонининг йўли жазава пайтида сезгилар дунёсидан кўтарилиб, ягона ибтидо билан қўшилишдир.[1]
| Плотин |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |