Плутоний (лотинча Плутониум), Пу — сунъий йўл билан олинган, актиноидлар гуруҳига мансуб радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 94, атом массаси 244,0642. Плутонийнинг барқарор изотоплари йўқ; унинг масса сонлари 232 дан 246 гача бўлган 15 та радиоактив изотопи маълум. Плутонийнинг аҳамиятга эга изотопи 244Ри(Т1/2=8,26-107 йил)дир. Плутоний 194041-йилларда америкалик олим Плутоний Сиборг раҳбарлигида уранни оғир водород — дейтронлар билан нурлантириб олинган. Плутонийнинг номи Плутон планетаси шарафига қўйилган. Уранни а- заррачалар билан бомбардимон қилиб, Плутонийнинг енгил изотоплари олинган. Уранни нейтронлар билан ёритганда, уран нейтронларни кетма-кет қамраб олиши натижасида Плутонийнинг оғир изотоплари ҳосил бўлади. Плутоний барча изотоплари ярим емирилиш даврининг муддати Ернинг ёшидан анчагина кичик, шунинг учун барча бошлангич Плутоний (Ер планетаси ташкил топаётганда мавжуд бўлган) бутунлай парчаланиб кетган.

Плутоний ялтироқ оқ металл. Сутокланиш температураси 640°, қайнаш температураси 3352°, зичлиги 19,86 г/см3, атом радиуси 1Д62А. Плутонийнинг кимёвий хоссалари уран ва нептунийнинг хоссаларига ўхшаш. Плутоний кимёвий фаол элемент. Ўз бирикмаларида 3, 4, 5 ва 6 валентли. Плутоний кислородда ёндирилса, унинг энг барқарор оксиди РиО2 ҳосил бўлади. Плутоний водородни ютиш хоссасига эга. Бошқа металлар ва металлмаслар билан бирикмалар ҳосил қилади.

Плутонийнинг саноатда ишлаб чиқарилиши ядро реакторларида 238У ядросига нейтронлар таъсир эттиришга асосланган. Плутоний, одатда, ПуФ3, ПуФ4 ёки ПуО2 ни барий, калсий ёки литий буғлари билан қайтариб олинади. Плутоний ниҳоятда заҳарли. Организмга кирганида чиқиб кетмайди, суякка ўтиб, йиғилади. Плутонийни ишлатишда эҳтиёт чораларига риоя қилиш керак.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил