Pnevmokonioz
Пневмокониоз (юн. пнеумон — ўпка ва кониа — чанг) — зарарли чангларни узоқ вақт ютишдан пайдо бўладиган ўпка касалликлари гуруҳи. П.га кон-руда, кумир, машинасозлик ва саноатнинг бошқа тармоклари ишчиларининг хавфеизлик техникаси қоидаларига риоя қилмасликларидан пайдо бўлади.
Клиник белгилари, кечиши ва асоратларига кўра фарқ қиладиган П.нинг ривожланиш муддатлари ҳар хил бўлиб, бу — ҳавонинг ифлосланиш даражаси, чангнинг ҳарактери, орга-низмнинг индивидуал сезувчанлиги ва бошқа сабабларга қараб аникданади.
П.нинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш корхоналарида, конларда ҳавонинг ифлосланишига қарши курашиш, ишчилар, албатта, индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари ва вақтвақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Касалликнинг зўрайиб кетишига йўл қўймаслик учун силикоз, асбес-тоз ва бошқа билан касалланган беморларни зарарли чанглар бўлмайдиган бошқа ишга ўтказиш зарур.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |