Bugʻdoydoshlar
Буғдойдошлар (ғалладошлар) (Поаcеаэ ёки Граминеаэ) — бир уруғ паллали ўсимликлар оиласи. Бир йиллик, икки йиллик ёки кўп йиллик ўт, баъзан бута ёки дарахтлардан ташкил топган. Пояси силиндрсимон тик ёки ёнбошлаб кўтарилиб ўсади, бўғимларга бўлинган, ичи ғовак, шунинг учун у похол ёки сомон деб ҳам аталади. Бўйи 1 см дан бир нечта 10 м гача; баъзиларининг пояси ёғочланиб баланд бўлиб ўсади (мас, бамбукнинг бўйи 40 м, диаметри 30 см гача). Барглари оддий, ипсимон, қалами, бандсиз, навбатлашиб жойлашган, қинли. Поянинг бир қисми шу барг қини ичида жойлашади. Гуллари икки жинсли, баъзан бир жинсли, майда, кўримсиз, оддий тўпгулларга (бошоқчаларга) йиғилган; булар эса мураккаб тўпгуллар, шингил, рўвак ва бошқа ҳосил қилади. Бошоқчалари битта ёки бир нечта, баъзан кўп гулли. Меваси дон, баъзан данаксимон, ёнғоқсимон ёки резавор. Уруғининг кўп қисми крахмалли эндоспермдан иборат. Б.нинг кўпчилиги узун илдиз пояли ва попук илдизли. Б.нинг 600 туркуми, 10000 тури маълум. Ўзбекистонда 91 туркуми (270 тури) усади. Купинча Б. учта кенжа оилачага булинади. Б. ер шарининг ҳамма қисмида кенг тарқалган, кўпчилик турлари тропик мамлакатларда учрайди. Б. қалин ўтзорлар, пичанзорлар, ўтлоқлар, саванна, прерий ва бошқа ҳосил қилади. Б.га муҳим маданий дон ўсимликларидан — буғдой, шоли, макка, сули, арпа, жавдар, тариқ, оқ жўхори ва бошқа (қаранг Донли экинлар) ҳамда шакарқамиш киради, шунинг учун ҳам кишилар ҳаётида уларнинг аҳамияти катта. Ёввойи ҳолда ўсувчи — оқсўхта, райграс, буғдойиқ ва бошқа кўпчилик турлари қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун емхашак (қаранг Ем-хашак экинлари) ҳисобланади.
| Буғдойдошлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||

Б.нинг баъзи турларидан техник ўсимлик сифатида фойдаланиб, улардан крахмал, спирт, қоғоз, хушбўй ва ейиладиган мой олинади ва қурилиш материаллари, арқон, чутка ва бошқа тайёрлашда фойдаланилади. Кўпчилик турлари доривор, баъзилари манзарали. Кучма қумларни мустаҳкамлаш учун экиладиган турлари ҳам бор. Баъзилари бегона ўт.
Ўктам Пратов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |