Подолск — Россия Федерацияси Москва вилоятидаги шаҳар (1781-йилдан), Пахра дарёси соҳилида. Москвадан 43 км жанубидаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 300 минг киши (2025). Механика (тикув машиналари), машинасозлик (буғ қозонлари ва бошқалар), қишлоқ хўжалиги машиналари, аккумулятор, кабел заводлари, рангли металлургия, қурилиш материаллари корхоналари ва бошқа бор.

П.нинг саноати ХИХ асрнинг охиридан ривожлана бошлади (семент заводи, тайёр қисмлардан "Зингер" тикув машиналари йиғиш заводи ва бошқа қурилди).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил