Пол Сабате (5-январ 1854-йил — 14-август 1941-йил, Франсия) — франсуз кимёгари. Тулузада Олий педагогика институтини битирган. П. Э. М. Берто раҳбарлигида Бордо ва Тулуз университетларида ишлаган.

Асосий ишлари

Пол Сабате сулфидлар, селенидлар, хлоридлар ва бромид элементларининг термокимёси устида иш олиб борган. Муҳим ишларидан бири кимёвий катализ соҳасидаги ютуқлари ҳисобланади. Спиртларнинг каталитик ўзгаришларини ўрганишда катализатор сифатида майдаланган металл ва оксид кукунларини қўллаган.

Ютуқлари

Пол сабате 1913-йилда „Анорганик кимё соҳасидаги ихтиролари, атом ва молекулага боғлиқ тадқиқотлари учун“ Нобел мукофоти билан тақдирланган[1].

Манбалар

  1. ↑ С.М.Туробжонов, М.Т.Примқулов, Г'.Р.Раҳмонбердиев. Кимё соҳаси бо'йича нобел мукофоти совриндорлари, 2009 — 11-бет.