Дорифор

Поликлет (Полйклеитос) (милоддан аввалги В аср 2ярми) — юнон ҳайкалтароши ва санъат назариётчиси, юксак классиканинг етакчи намояндаларидан. П.нинг бронзадан ясалган "Дорифор", "Ярадор Амазонка", "Диадумен" ва бошқа ҳайкаллари нусхаларидан ва қад. муаллифларнинг ёзмаларидан маълум. П.нинг "Рисола"сидан айрим парчаларгина сақланган. Инсон танаси гўзаллиги ва идеал мутаносиблиги ҳамда уйғунлигини рақамли қонунда ифодалаб берган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил