Polineziyaliklar

Полинезияликлар, полинезлар (юн. „поли“ — кўп ва „несос“ — орол) — Океаниядаги Полинезия ороллари — Шарқий Меланезиянинг баъзи кичик ороллари, Таити, Капингамаранги, Нукуоро ва Микронезия оролларида яшовчи бир-бирига яқин қардош халқлар гуруҳи; тонга, самоа, увеан, футуна, тувалу, токелау, ниуэ, пукапука, раротонга, мангай, тонгарева, маниҳик, ракаҳанга, таити, тубуаи, рапа, паумоту, туамо, напукан, мангарева, маркизликлар, рапануи, гавайиликлар, маори, тикопиа ва бошқалардан иборат. Умумий сони 1120 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Ирқий типи аралаш бўлиб, полинезларнинг ташқи кўринишида европеоид, монголоид ва австралоид ирқларининг хусусиятлари кўринади. Уларнинг нисбати Полинезиянинг турли қисмларида фарқ қилади. Кўпгина полинезияликлар (айниқса, маори ва гавайиликлар) европаликлар ва камроқ даражада Шарқий осиёликлар билан аралашиб кетган. Полинез тилларида сўзлашади. Диндорларининг кўпчилиги католик ва протестантлар, шунингдек, ибтидоий диний тасаввурларнинг ҳам таъсири анча кучли.
Янги Каледонияда археологлар „лапитоид сопол идишларни“ топдилар, худди шу нарса бутун Меланезия ва Ғарбий Полинезияда учрайди. Шарқий Полинезияда у маркизларда учрайди. Микронезияда бундай далиллар топилмади. Кулолчилик эрамиздан аввалги ИИ минг йилликка оид бўлиб, полинезияликлар Полинезия оролларига жойлашуви милоддан аввалги И минг йилликнинг ўрталаридан бошланган ва деярли ИИ минг йилга чўзилган деб тахмин қилинади.
Полинезия, Микронезия, Меланезия, Индонезия, Филиппин халқлари ва Ҳиндихитой халқларининг бир қисми бир тил оиласига мансубдирлар. Полинезияликларнинг ўзларини афсонавий аждодлари Гавайикидан тарқалган деб ҳисоблайдилар. Гавайи, Савай, Хива, Ява каби номлар бу сўз билан боғлиқ бўлиши мумкин. 1846-йилда Ҳоратио Хейл протополинезияликлар Молукка оролларида ҳудудида яшаган бўлиши мумкин деб тахмин қилди. Полинезияликлар гапирадиган австронезия тиллари илк ҳудуди Тайван ороли деган фараз фанда ўрнашган. Полинезларнинг этногенезида Жанубий Америка индейсларининг ҳам таъсири борлиги ҳақида мулоҳазалар мавжуд.
Асосий машғулотлари — қўлда тропик деҳқончилик, баъзан сунъий суғоришдан иборат. Экинлардан таро, ямс, батат, шакарқамиш, ҳиндистон ёнғоғи палмаси, нон дарахти, банан етиштирадилар. Оролликлар шунингдек чорвачилик ва балиқчилик билан ҳам шуғулланадилар. Улар уй ҳайвонларидан чўчқа, ит ва товуқ боқадилар. Чўчқалар Янги Зеландия ва Мангая (Кук ороллари)да, итлар эса Маркиз ва Рапаити оролларида мавжуд эмас.
Баъзи оролларда ўтмишда каннибализм содир бўлган, чунки душманнинг истеъмол қилинган жигари, мияси ёки гўшти унинг кучини беради, деган ишонч бўлган. Бироқ, Европа бўйлаб тарқалган миш-мишларда каннибализм даражаси жуда бўрттирилган эди. Каннибализм фақатгина маросим характерига эга бўлган, одатий ҳолатда кам учраган ҳамда одатда диний урф-одатлар билан боғлиқ бўлган каннибализм маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаётининг ажралмас атрибути сифатида намоён бўлган. Аборигенларни умумий каннибализмда айблаш уларнинг ерларини мустамлака қилишни осонлаштирди ва уларни йўқ қилишга асос бўлди. Энг даҳшатли каннибаллар Янги Гвинея (папуаслар) ва Янги Зеландиянинг туб аҳолиси орасида бўлган.
Полинезияликларнинг уйи (турли тилларда фаре, фале, ҳаре, ҳале дейилади) тўртбурчак шаклда, баъзан юмалоқ, томи тўғрисимон, устун, ўт ва барглардан ясалган. Баъзан тош пойдевор ёки тупроқ кўтармалари орқали қурилган. Уйлардан ташқари, диний бинолар, зиёратгоҳлар ва муқаддас майдонлар қурилган (Гавайида ҳеиау, Пасха оролида аҳу, бошқа оролларда мараэ дейилади).
Полинезиядаги меҳнат қуролларидан тош болталар, суяк асбоблари, чиғаноқлардан ясалган белкураклар, суяк ёки чиғаноқлардан ясалган балиқ овлаш илгаклари, қазиш таёқлари маълум. Қуроллардан — найзалар, калтаклар, слинглар бор. Оддий қурол — бу эшкак тўпи. Маорилар орасида тўқмоқ арқонга боғланган тош кўринишида бўлади. Ўтмишда полинезияликлар ғилдиракни билишмаган ҳамда ҳайвонлардан ташиш воситаси сифатида фойдаланишмаган. Улар юкларни қўлларида кўтарганлар ёки қайиқларда ташиганлар.
Полинезияликлар овқатни ер печлари (иму)да, иссиқ тошларда, мева ёки гўштни банан барглари (ҳоно-ҳоно)га ўрашган пиширадилар. Бундай печкали ошхона яшаш хонасидан ташқарида жойлашган бўлади. Орол аҳолисининг таомлари асосан сабзавот ва балиқлардан иборат. Маорида асосан папоротникларнинг илдизпояларини истеъмол қилинган. Гўшт байрамларда истеъмол қилинган ёки у зодагонларнинг таоми ҳисобланган. Итлар ва каламушлар ҳам ейилган. Каламушлар европаликлар келишидан олдин омон қолган ягона сутемизувчи ҳисобланган. Таитида чўчқа гўшти ҳам ейилади.
Адабиётлар
- Пучков П. И. Этническая ситуация в Океании, М., 1985;
- Бутинов Н. А. Социалная организация полинейсев, М., 1985;
- Энсиклопедия „Народи и религии мира“. — М, 1998;
- Ҳоwе, К. Р. (2003). Тҳе қуэст фор оригинс: wҳо фирст дисcоверед анд сеттлед тҳе Паcифиc исландс?. Университй оф Ҳаwаии Пресс. ИСБН 0-14-301857-4.
Ҳаволалар
Полинезлар ирқининг келиб чиқиши (рус тилида)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |