Polis
Полис (юн. полис, лотинча cивитас) — шаҳар-давлат. Юнонистон ва Қад. Италияда жамият ва давлатни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ташкил этишнинг алоҳида шакли. П. давлат аппарати тўла ҳуқуқли эркак фуқароларнинг халқ мажлиси (апелла, экклесия), кенгаш (герусия, ареопаг, буле, сенат) ва турли сайланувчи мансабдор шахслар (магистратлар) дан ташкил топган. П.лар олигархик (мас, Спарта) ёки демок-ратик (мас, Афина) бўлган. П.даги шаҳар аҳолисининг бир қисми (метеклар, периэклар, ҳар қандай ҳуқуклардан маҳрум бўлган қуллар) фуқаролар таркибига киритилмаган ва ҳуқуқсиз бўлган. П. Юнонистонда милоддан аввалги ИВ асрнинг бошида (энг ривожланган даври милоддан аввалги В аср), Римда милоддан аввалги 3—1асрларда (энг ривожланган даври милоддан аввалги В—ИИИ асрлар) инқирозга учраган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |