Полиспаст (юн. полйспастос — кўп арқонлар билан тортиладиган) — бир неча қўзғалувчан ва қўзғалмас блоклар ҳамда шу блоклар орқали ўтказилган пўлат арқонлар (трослар)дан иборат юк кўтариш қурилмаси. П. ёрдамида кўтариладиган юкнинг вазни блоклар ва пўлат арқонлар тармоғига тарқалади, шунинг учун юкни кўтариш унча қийин бўлмайди. П. кўпинча юк кўтариш машиналари (мас, юк кўтариш кранлари)нинг бир қисми ҳисобланади. Баъзан, П. чиғир (лебедка) билан бирлаштириб ясалади. Енгил юкларни кўтаришда П.нинг ўзидан мустақил тарзда фойдаланиш мумкин. П. қурилиш, портлар ва уй-рўзғорда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил