Полк (қад. славянча пълк — қўшин) — барча қуролли кучларнинг ҳар хил қўшин турлари ва махсус қўшинларидаги ҳарбий қисм. П.нинг ўқчи, пиёда аскарлар, отлиқ аскарлар, танк, артиллерия, авиация, ракета ва бошқа турлари бўлади. Ҳар бир П.да мустақил штаб, бир қанча баталон (дивизион, эскадриля, рота), таъминот бўлинмалари ва ички бўлинмалар мавжуд. П., одатда, қўшилмалар (дивизия, бригада) таркибига киради. П. шаклидаги ҳарбий бирлик, дастлаб Х асрлардаёқ вужудга келиб, турли армияларда ҳар хил номлар билан аталган. П. тузилиш жиҳатдан ўзгариб турган. л-жаҳон урушида пиёда аскарлар П. и 3— 4 баталон (ҳар бир баталонда 3—4 ро-та)дан иборат бўлган. Иккинчи жаҳон уруши арафасида танк, моторлаштирилган авиация, ҳаво десанти ва бошқа П.лар юзага келган. Пиёда аскарлар П.ларига эса артиллерия, миномёт, танк, зенит пуле-мётлари бўлинмалари ва бошқа киритилган. Ҳозирги бир қанча армияларда (АҚСҲ ва бошқа мамлакатларда) П. ўрнида жанговар гу-рухлар мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил