Polyarografiya
Полярография (юн. полос — қутб ва грапҳо — ёзяпман) — эриган моддалар консентрацияси ва табиатини аниқлашнинг электркимёвий усулларидан бири. Текшириладиган эритмага туширилган электрод ёрдамида ток кучи билан кучланиш орасидаги боғлиқликни ўлчашга асосланган. 1922-йилда Я. Гейровский таклиф қилган. Бу боғликликда волт-ампер эгри чизиқдан — полярограммаларни таҳлил қилиб, Полярограф схемаси аниқланади.
Полярограммани ҳосил қилиш учун махсус асбоб — полярографдан фойдаланилади. У электролизер 1, симоб электрод 2, симобли резервуар 3, галванометр 4, шунт 5, реостат 6, аккумулятор 7 дан иборат. Полярограмманинг доимий ток, ўзгарувчан ток, юқори частотали ток, оссиллографик, импулсли хиллари бор. Полярограмма минерал хом ашёларни текшириш, реактивларнинг тозалигини назорат қилиш, кимёвий жараёнлар тезлиги ва механизмини тадқиқ қилиш каби мақсадларда, геология, тиббиёт, металлургия, фармакология ва бошқа соҳаларда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |