Полйкарп Кусч (1911.26.1, Бланкенбург, Германия — 1993) — америкалик физик. Асосий илмий ишлари ядро физикаси ва элементар зарралар физикасига оид. Магнит резонанс усули ёрдамида атом дасталарида электроннинг магнит хусусий моменти қийматини топган (1949). Бу эса завонавий квант электродинамика асосида ҳисобланган назарий қийматга мос келади. Нобел мукофоти лауреати (1955; Wиллис Ламб билан бирга).[1][2]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари