Полймергас компаниясининг тарихи

Полймергас компанияси 2017-йилнинг октабр ойида бизнес ва савдо бўйича мутахассис Сатторов Одилжон Равшанович томонидан ташкил этилиб, ўз йўналишида Ўзбекистон Республикаси полимер бозорида етакчилардан бирига айланди. Компаниядаги сотиладиган кенг турдаги полимер хом-ашёлар ишлаб чиқарувчилар бизнесини ривожлантиришига кенг имконият яратади. Бу даврда жамоа томонидан ташкил этилган Полймергас компанияси мамлакатимиз бўйлаб 1800 дан ортиқ полимер ишлаб чиқарувчилар биз билан ҳамкорликни йўлга қўйдилар. 2018-йилда бир нечта бизнес эгалари улар билан ҳамкорлик қилган ҳолда, етакчи полимер ишлаб чиқариш корхонасига айланди. Муболағасиз айтиш мумкинки, Полймергас полимер ишлаб чиқарувчилар учун энг қулай ва ишончли полимер хом-ашё сотувчи компаниядир.


Полймергас компаниясининг мақсади

Компаниянинг олий мақсади — полимер ишлаб чиқарувчилар ёрдамида одамларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва уларнинг ишлаб чиқариш сифатини яхшилаш ва ҳажмини янги босқичга кўтаришдан иборат.

Ўзбекистондаги барча полимер ишлаб чиқарувчиларига қулай сервис таклиф этган ҳолда сифатли ва арзон полимер хом-ашоларини етказиб бериш орқали уларни даромади ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.


Бу билан бирга:

· Тадбиркорларнинг жамият учун сифатли ва арзон полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ҳисса қўшиш.

· Давлатда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш.

· Келажакда Европа ва Осиё полимер ишлаб чиқарувчиларига хом-ашё эхпортни йўлга қўйиш.

· Полймергас компанияси келажакда ўзининг труба, фитинг, қоп, кабел салафан-пакетлар ва полиэтилен рангли қадоқлаш ишлаб чиқаришларини йўлга қояди.


Компаниянинг қадриятлари

Полймергаснинг қараши, миссияси ва асосий қадриятлари улар қилаётган ҳар бир ишни асослайди ва компаниядаги бошқарув, операциялар ва муносабатлар тамойилларини белгилайди.

„Полймергас“нинг барча ходимлари (оддий ходимларидан тортиб то раҳбариятгача) ҳалоллик, одоб-ахлоқ, инсонларга ҳурмат, ўзаро ёрдам ва ишонч каби қадриятларга эга. Уларнинг корпоротив маданияти ўзгармас ҳалоллик ва хавфсизлик, самарадорлик, сифат, мас’улият, рискни камайтирган ҳолда барқарор ривожланиш ва ўзаро форовонлик, жамоада ишлаш, ривожланишга очиқлик, бизнесни мустаҳкамлаш, янги бозор имкониятларини топиш, профессионаллик ва ишимиздан ғуруланишдир.