Ўтин ёриш учун пона

Пона — бир учи тиғли, бир ёки икки қирраси қия текислик кўринишидаги оддий ёғоч ёки металл қурол. П. кесувчи (ёки ёрувчи) асбоб (мас, зубило, ёргич), машиналарнинг ўрнатма ёки ростловчи деталлари сифатида (мас, машиналарни йиғишда) қўлланади. Асбоб сифатида П.нинг ўзига хослиги шундаки, ундан фойдаланишда кучдан анча ютилади, чунки қиррасининг қиялик бурчаги ва ишқаланиш коэф-фициенти кичикбўлади. П. машинасозликда, машиналарни таъмирлаш ишларида, ўрмонда ёғоч тайёрлашда, уй-рўзғорда ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил