Понтон (лотинча: понс — кўприк) — содда шаклдаги, таги ясси, палубали ёки палубасиз кема; кран причали, кўприк таянчи ва бошқа учун сузувчи асос бўлиб хизмат қилади; П.ларни бир-бирига улаб, кўприк-ленталар, сузувчи асос ёки паромлар қурилади. П.дан муҳандислик қўшинларида дарёни кечиб ўтиш воситаси сифатида, кўприкларни созлашда, чўкиб кетган кемаларни кўтаришда, сувга чуқур ботиб сузувчи кемаларни саёз жойлардан ўтка-зишда ҳам фойдаланилади. П.лар металл, темир-бетон ва дамланган ре-зинали материаллардан ясалади. П.лардан қурилган кўприк, асосан, кечув пайтида вақтинча ишлатилади. Баъзи ҳолларда доимий П.-кўприклар ҳам қурилиши мумкин. Улар 80 т гача юк кўтара олади (қаранг: Понтон кўприк).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил