Поор Эcономиcс
Поор Эcономиcс: А Радиcал Ретҳинкинг оф тҳе Wай то Фигҳт Глобал Повертй (2011) — Абҳижит В. Банержеэ ва Эстҳер Дуфло қаламига мансуб илмий-оммабоп китоб[1][2]. Муаллифларнинг иккиси ҳам Массачусетц технология институтида иқтисодиёт профессорлари ҳамда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари. Китобда глобал қашшоқликка қарши курашиш чораларининг самарадорлиги ҳақида сўз боради. Бунда муаллифлар далилларга асосланган тасодифий назорат синовлари ёндашувидан фойдаланишган. Ушбу асар 2011-йилда Финанcиал Тимес ва Голдман Сачс талқинига кўра „Йилнинг энг яхши бизнес китоби“ мукофотига лойиқ кўрилган[3].
| Файл:Поор Эcономиcс.жпг | |
| Асл номи | Поор Эcономиcс: А Радиcал Ретҳинкинг оф тҳе Wай то Фигҳт Глобал Повертй |
|---|---|
| Муаллиф(лар) |
Абҳижит В. Банержеэ Эстҳер Дуфло |
| Мамлакат | АҚШ |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | но-бадиий асар |
| Нашр этилган санаси | 2011-йил 26-апрел |
| Нашриёт | ПублиcАффаирс |
| Саҳифалар сони | 320 бет |
| ИСБН | 978-1-58648-798-0 |
Умумий тавсифи
Поор Эcономиcс китоби глобал қашшоқликка нисбатан фақат бозорга асосланган ечимлар ва „улкан ривожланиш режалари“ ўртасидаги ўрта йўлни кўрсатиб беради. У кенг қамровли умумлаштиришлар ва қолипли фикрлашни рад этади. Бунинг ўрнига, муаллифлар камбағал инсонларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, жамғарма ва тадбиркорлик каби масалаларда қандай фикрлашини ҳамда қарор қабул қилишини тушунишга ёрдам беради. Муаллифлар бешта қитъада ўтказилган қатъий тасодифий назорат синовларига, кузатувларга ва энг муҳими, камбағалларнинг ўзларини тинглашга чақиради. Кўпинча олинган жавоблар кутилмаган ва мантиққа зид бўлиб туюлади. Бироқ, мавжуд шароитлар тушунилганда, бу жавоблар тўлақонли мантиққа эга экани маълум бўлади. Бундан ташқари, билимсизлик, мафкура ва инерсия каби умумий тўсиқлар кўпинча давлат сиёсати ва институтлар фаолиятига халақит беради. Шунга қарамай, бу тўсиқларни четлаб ўтиш имконияти мавжуд.
Ушбу эмпирик ёндашувдан келиб чиқиб, муаллифлар қашшоқликни тугатишнинг энг яхши стратегиялари шаклланишига ишонишади. Бироқ, улар кенг қамровли ва якуний хулосалар беришдан тийиладилар. Бунинг ўрнига, улар оддий, аммо кучли сабоқларни илгари суриб, кичик ўзгаришлар катта натижалар бериши мумкинлигига ишонади. Муаллифлар ҳар биримиз бу ечимнинг бир қисми эканимизни таъкидлаб, китобни оптимистик руҳда якунлайди.
Муаллифлари
Абҳижит В. Банержеэ Массачусетц технология институтида Форд Фоундатион халқаро иқтисодиёт профессори ва Абдул Латиф Жамеэл Повертй Аcтион Лаб (Ж-ПАЛ) асосчисидир. У Америка Санъат ва фанлар академияси ҳамда Эконометрика жамияти аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у Гуггенҳеим Феллоw унвони соҳиби. У 2009-йилда ижтимоий фанлар ва иқтисодиёт йўналишида илк бор таъсис этилган Инфосйс Призе мукофотини олган. 2011-йилда Фореигн Полиcй нашри уни „Дунёнинг энг кучли 100 та мутафаккири“ рўйхатига киритган. 2019-йилда у Эстҳер Дуфло ва Мичаэл Кремер билан биргаликда Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Эстҳер Дуфло Массачусетц технология институтида қашшоқликни камайтириш ва ривожланиш иқтисодиёти бўйича Абдул Латиф Жамеэл профессори. У, шунингдек, Ж-ПАЛ лабораториясининг асосчиси ва директори ҳисобланади. Эстҳер Дуфло кўплаб академик мукофотлар, жумладан, Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти (2019), Жоҳн Батес Cларк Медал (2010) ва МаcАртҳур Феллоwшип (2009) билан тақдирланган. У ҳам Фореигн Полиcй нашрининг „Дунёнинг энг кучли 100 та мутафаккири“ ва Фортуне нашрининг „40 ёшгача бўлган 40 нафар етакчи“ рўйхатларидан жой олган.
Муаллифлар 2015-йилда турмуш қуришган.
Қабул қилиниши
Китоб мутахассислар томонидан жуда ижобий кутиб олинди. Роберт Солоw шундай фикр билдирди:
- „Абҳижит Банержеэ ва Эстҳер Дуфло иқтисодий ривожланиш сири ҳақидаги улкан умумлашмаларни ёқтирмайди. Бунинг ўрнига, улар камбағал мамлакатлардаги одамлар қашшоқликка қандай дош бераётганини ўрганиш учун кўплаб маҳаллий кузатув ва тажрибаларга таянади. Улар нималарни билиши, нималарни хоҳлаши (ёки хоҳламаслиги), ўзларидан ва бошқалардан нима кутишлари ҳамда қандай танлов қилишларини таҳлил қилади. Кўринишидан, хусусий ёки ижтимоий ҳаракатлар орқали эришиш мумкин бўлган кўплаб кичик, аммо мазмунли ғалабалар мавжуд. Бу ғалабалар жамланиб, дунё камбағаллари учун катта фойда келтириши ва ҳатто катта ўзгаришлар занжирини бошлаб бериши мумкин. Бу ёндашув мени мафтун этди ва ишонтирди[4].“
Маделеине Бунтинг Тҳе Гуардиан нашри учун ёзган тақризида шундай дейди:
- Банержеэ ва Дуфло ривожланиш масаласига тетиклантирувчи даражада ўзига хос ёндашувни таклиф қилмоқда. Улар Жеффрей Сачс ва Wиллиам Эастерлй каби шахсларнинг йирик полемикалари ҳукмрон бўлган соҳага бутунлай янги нуқтаи назар олиб кираётганликларини яхши тушунадилар. Улар, шубҳасиз, жуда ақлли иқтисодчи бўлиб, ўз соҳаларининг қашшоқлик билан боғлиқ мураккаб масалаларни тушунишини бойитишда катта иш қилмоқдалар. Бу масалалар илгари ҳеч қачон камбағал бўлмаган одамлар томонидан тез-тез нотўғри талқин қилинарди.
Манбалар
- ↑ „Шорт Био“. эcономиcс.мит.эду. Қаралди: 2020-йил 24-июл.
- ↑ „Эстҳер Дуфло“. эcономиcс.мит.эду. Қаралди: 2020-йил 24-июл.
- ↑ Андреw Ҳилл. „‘Поор Эcономиcс’ такес бусинесс боок призе“, Финанcиал Тимес, 3 Нов 2011.
- ↑ Поор Эcономиcс | Wҳат отҳерс аре сайинг Аccессед 2015-12-24
Ҳаволалар
- Поор Эcономиcс, оффиcиал wебсите