Pop-art
Поп-арт (инг. поп арт — оммабоп санъат) — замонавий тасвирий санъатда авангард йўналиш; абстракт санъат таъсирида юзага келган, дадаизм (айниқса, М. Дюшан ижоди) ва сюрреализм билан алоқада бўлган. 1950-йилларнинг 2ярмида энг аввало АҚСҲ (Р.Ра-ушенберг, К. Одденберг, Ж.Розенквист ва бошқалар) ва Буюк Британия (П. Блейк, Р. Гамилтон ва бошқалар)да пайдо бўлган, сўнгра Франсия (Н. де Сен-Фал ва бошқалар), Германия (П. Вундерлик ва бошқалар) каби Ғар-бий Европа мамлакатларида тарқалган. Абстракт санъатнинг борлиқдан, реал ҳаётдан ажралиб боришига қарши ҳара-кат кўринишида шаклланган. П.-а. вакиллари реал борлиққа қайтиш, кенг кўламда ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг эстетик қийматини оммавий йўллар (реклама, фото, репродуксия, комикс ва ҳоказо) воситасида ёритишни асосий мақсад қилиб олди. Шаҳар ҳаётида кенг ишлатиладиган буюмлар (уй-рўзғор анжомлари, ўров қутичалари, машина бўлаклари ва ҳоказо)ни худди ўзига ўхшатиб ишлаб, уларнинг ўзидан (кўпинча коллаж ва бошқа усуллар ёрдамида) композициялар тузади. П.-а.да танланган буюмлар тасодифий, бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бирлаштирилиши мумкин. Муҳими бир-бири билан мое тушмайдиган буюмларни бирлаштириш орқали томошабин фикри ва тасаввурига зид ҳиссиётларни уйғотишдан иборат. Масалан, рассом ромкага тортилган тоза матога унинг диагонали бўйича рангли шарифни боғлаши ёки унга дастрўмол қўйиб кўргазмада намойиш этиши мумкин. П.-а. техника имкониятларидан кенг фойдаланади, фотосурат, слайдадан полотно (юза)га туширилган тасвир контурларини ёрқин бўёқларда ишлайди, саноатда ишлаб чиқарилаётган ёрқин рангли буюмларни ўз асарларида кўрсатади, улардан композициялар тузади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |