Поп – 1950-йилларда роcк анд роллдан келиб чиққан кенг тарқалган мусиқа жанри. „Поп“ сўзи инглизча „популар“ („машҳур“) сўзидан олинган.

Поп мусиқа (инглизча: поп (популар) мусиc – оммабоп мусиқа) – ХХ асрда яратилган енгил (кўнгилочар) мусиқа услубларининг умумий ифодаси. Дастлаб (1950-йилларда) фақат рок мусиқага нисбатан қўлланган. Ҳозир кўнгилочар мусиқанинг барча жанр ва услубларига нисбатан ишлатилади (шлягер, ритм-энд-блюз, диско, соул, лаунж ва эмбиент, ҳип-ҳоп, электро-поп ва ҳоказо). П.-м.нинг асосий вазифаси – турли (жумладан, халқ мусиқаси, мумтоз композиторлик ижоди, жаз ва бошқалар) мусиқа турларига оид ифодавий воситалардан фойдаланиб муайян услубий қолипларни яратишдан иборат. Бу эса П.-м. намуналарининг англаш жараёнини юқори даражада енгиллаштириб, ижодий „маҳсулот“нинг харидорбоплигини таъминлайди.

П.-м.нинг ижод ва ижро жараёнлари халқаро „мусиқий индустрия“ тизимини ташкил этади. Унга овоз ёзиш студиялари, граммпластинка, аудиокассета ва мусиқали компакт-дискларни ишлаб чиқарадиган консернлар (мас, „Сонй мусиc“), радио ва телевидение (Мас, „МТВ“ канали), махсус нашрлар ва реклама шакллари (видеоклип каби), продуссерлик марказлари ва бошқа киради. Улар ижод-корларнинг бадиий топилмаларини андозалаштириш ва айни шу андозалар асосида яратилган юзлаб-минглаб „янги“ намуналарни турли миллий маданиятларга сингдириш йўлида фаолият кўрсатади. Шунинг учун, П.-м. тизимида етук санъаткорлар билан бир қаторда, кўпинча, реклама орқали машҳур бўлган „юлдуз“лар фаолият кўрсатади, мусиқа услубида эса оммалашиб кетган унсур (оҳанг, усул ва бошқалар)лар асосий ўрин тутади.

Олимжон Беков.[1]

„Оммавий маданият“да „Поп (оммавий) – музика“ алоҳида ўрин тутади. „Поп-мусиқа“ни „Янги рок“ белгилайди. „Янги рок“, таъбир жоиз бўлса, кучайтирилган ритмик тузилмали мусиқадир. Яъни жазавали ритм, зарб, шовқин ушбу мусиқа ифода қилади. Бу мусиқа тинглашга, қалбдан ҳузурланишга эмас, балки вужуд ҳаракатига, талвасали рақсга йўналтирилган. „Оммавий маданият“даги техник-ижро воситалари мусиқа имкониятларини ниҳоятда торайтиради, полифонизм – мусиқий садолар бойлиги ва ранг-баранглигини йўққа чиқаради[2].

„Поп мусиқа“ ижрочилиги кўнгил­очар мусиқа ниқоби остида оммавий васвасали, шайтоний талвасали, бадахлоқ рақс­лар, кўпинча охири жанжал, ур-йиқит, ваҳшийликларга бориб этадиган агрессив дискотека шоуларини уюштириш билан ажралиб туради.

1970-йилда Калифорниянинг Алтамонте шаҳрида бўлган мусиқа ­фестивалида ўзини „поп-мусиқа“ қироли ҳисоблайдиган „Роллинг Стоунз“ („Айланаётган тош“) гуруҳи консерти ана шундай ур-йиқитлар билан тугаб, полиция бу можаро оқибатлари билан узоқ муддат шуғулланишига тўғри келган эди. „Поп-мусиқа“ намояндалари ўз „оммавий“ликларини таъкидлаш учун саҳнадаги хатти-ҳаракатлари ва кийим-либослари намойишида ҳам – одоб-ахлоқ, жамиятга эҳтиром туйғуларини рад этиб – асосан кўча, оломончилик қонун-қоидаларига амал қиладилар. Ва ўзларининг кулгили даражада ажралиб турадиган шундай рафторларидан фахрланадилар. Бундай ҳолатларни „поп-мусиқа“чилар санъатдаги демократизмнинг, халқчилликнинг тантанаси, деб билишади.

„Поп-мусиқа“ намояндалари ижро этадиган қўшиқ матнлари кўпинча, шеъриятнинг оддий талабларига жавоб бермайди ёки улар кўпроқ кўчада мавжуд беҳаё, жаргон ибораларга – қадриятларни, инсоний эзгуликларни киноя, мазах қиладиган сўзларга асосланган. „Поп-мусиқа“нинг қироли Майкл Жексон ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „„Оммавий маданият“ — маънавият кушандаси“. 26-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2013-йил.