Popopchilik
Попопчилик — машинада кашта тикиш касби; попоп машинада йўрма (попоп) чокида амалий безак санъати асарлари, бадиий буюмлар (чойшаб, сўзана, палак, ёстиқ жилди, дўппи ва бошқалар) тайёрлаш. ХИХ асрда Ўрта Осиёга, жумладан, Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. Бадиий буюмлар аввал якка тар-тибда, кейинроқ артелларга бирлашиб, ҳозир фабрикаларда тайёрланади. Сатин, духоба, бахмал ва бошқа сидирға матоларга тикилади. Нақш-гуллар аввалдан тайёрланган ахталар ёрдамида безатиладиган юзага тушириб олинади, сўнгра ранг-баранг ипакларда тикилади. Тошкентдаги "Шарқ гули" фабрикаси (ҳозирги ак-сионерлик жамияти) ва бошқаларда нозик дид билан нафис, жозибали накшлар билан безатилган П. буюмлари кўплаб ишлаб чиқарилади. Бундай безатилиб яратилган бадиий буюмлар қизларнинг сепига кирган, совға сифатида хорижга ҳам чиқарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |