Aholi zichligi

Аҳоли зичлиги бирлик майдон ёки ҳажмдаги аҳоли миқдоридир. У муҳим географик тушунчалардан бири ҳисобланади[1]. Ҳар қандай тирик организмлар учун тушунилиши ҳам мумкин, бироқ аҳоли зичлиги деганда асосан фақат одамлар жойлашуви назарда тутилади.
Аҳоли зичлиги — муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси. Мамлакат ёки бирор ҳудуд (вилоят, туман) аҳоли сонини шу жой майдонига (одатда 1 км² га) тақсимлаш билан ҳисоблаб чиқарилади. Одамлар яшайдиган қуруқликда ўртача аҳоли зичлиги 1 км² га қарийб 39 кишига тўғри келади (1990-йиллар боши), масалан, Япония, Корея Республикаси, Нидерландия, Белгияда 300 дан зиёд, Монакода 15539,5 киши, Австралияда аҳоли зичлиги жуда паст — 1 км² га 2,3 киши, Монголияда — 1,4 киши (1992). Чўл ва баланд тоғларда 0,01 дан 1 кишигача. Россия Федерациясида аҳоли 3.1 км² га 8,7 киши (1990). Ўзбекистонда аҳоли зичлиги бир км² га 54,7 киши тўғри келади (1998). Умуман олганда дунёнинг аҳоли зич яшайдиган раёнларда, қарийб 7% майдонини эгаллаган қуруқликнинг одам яшайдиган қисми (ойкумена)да Ер куррасидаги жами аҳолининг 70% га қадар аҳолиси мужассамлашган[2].
Жаҳон аҳолиси 7 миллиарддан ошиқ,[3] Ернинг жами майдони (сув ва қуруқлик билан бирга) — 510 миллион квадрат километр[4]. Демак, бутунжаҳон аҳоли зичлиги 7 миллиард ÷ 510 миллион = 13,7 киши/км2. Агар фақат қуруқлик ҳисобга олинса (150 миллион км2), унда бутунжаҳон аҳоли зичлиги — 46,6 киши/км2 (117.2 пер сқ. миле). Бунда Антарктида ҳам ҳисобга олинган; Антарктидасиз ҳисобланса, кўрсаткич яна ошади — 50 киши/км2[1]. Ер юзининг ярмидан ортиғи (чўл, тоғ ва ҳоказо) одамлар яшаши учун жуда ноқулай бўлгани ва одамлар асосан сув ҳавзалари ёнида яшагани учун, бу рақамлардан амалий наф йўқ.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Матт Росенберг Популатион Денситй (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-02-01 санасида архивланган). Геограпҳй.абоут.cом. Марч 2 2011. Ретриэвед он 2011-12-10.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ У. С. & Wорлд Популатион Cлоcкс. Cенсус.гов. Ретриэвед он 2011-12-10.
- ↑ Wорлд (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-01-05 санасида архивланган). CИА Wорлд Ҳандбоок
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |