Популизм – асосланмаган ва’далар бериш йўли билан омма ҳиссиётларини ўйнаш, сафсата ва ёлғон-яшиқ гаплар билан халқда шуҳрат қозонишга интилиш. Популизм сиёсий бошқарувнинг бир тури бўлиб, ҳокимиятга эришишнинг асосий воситаси сифатида тўғридан-тўғри жамоатчилик фикрига, омма кайфиятига суяниш усулидан фойдаланади. Шунга кўра, популизм муқаррар равишда сиёсий вазиятни соддалаштиришга йўналтирилгандир[1].

Манбалар

  1. ↑ Битураев Ў. Б. Сиёсацҳуносликка кириш. Тошкент: «Баркамол файз медиа», 2017 — 79-бет.