Popurri
Попурри (франс. поп-поурри — ҳар хил нарсалар) — бирон опера, оперетта, балет, кинофилм ва бошқалардаги машҳур, оммавийлашган куйлар ёки халқ қўшиқлари, рақс куйлари ва ҳоказодан тузилган чолғу асар. Одатда, фойдаланилган куйлар деярли ривожлантирилмайди, фақат кетма-кет ижро этишга мўлжалланади. "П." термини дастлаб 1711-йили (франсуз ношири К.Баллар нашр этган песалар тўпла-мида) ишлатилган. П. ХИХ асрдан, асосан, пуфлама созлар оркестри, эстрада ансамбли асари сифатида кенг ривож топган. Узбек куйлари асосида илк П.ларни Ф.Лейсек ("Осиёча попурри", 1890; "Ўзбек қўшикларидан попурри", 1924), кейинчалик Ю. Ражабий, Д. Зокиров ва бошқа яратган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |