Porhov
Порҳов русча: Порхов | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 57°46′00″Н 29°33′00″Э / 57.76667°Н 29.55000°Э | |
| Мамлакат | Россия |
| Ҳукумат | |
| Семёнов Юрий Валентинович[1] | |
| Телефон коди | 81134 |
| Почта индекс(лар)и | 182620 |
|
| |
Порхов – Россиядаги шаҳар (1239-йилдан, Псков вилояти Порхов туманининг маъмурий маркази. Шаҳар Шелон пасттекислигида ва темир йўл станциясидан 3 км узоқликда ва Псковдан 88 км шарқда жойлашган. Порховдан 10 км ғарбда Хилово балнеологик курорти жойлашган[2].
Номланиши
Шаҳар номининг келиб чиқиши турлича изоҳланади. Баъзи муаллифлар буни порох ("порох" портловчи модда маъносида эмас, шаҳар ташкил этилганда Россияда ҳали маълум бўлмаган, балки „чанг, кул“ маъносида). Ушбу версия афсона билан қўллаб-қувватланади. Унга кўра Новгород шаҳзодаси Александр Ярославич Шелон қирғоғида қал’а қуриш учун ҳавода оҳактош чанглари бор жойни танлаган. Бошқа муаллифларнинг фикрича, порх (ёки парох) сўзи „оқ тош“ (яъни, шаҳар атрофида қазиб олинган оҳактош) маъносини ҳам билдирган. Шаҳар номи Порх шахс исмидан эгалик сифатдоши сифатида -ов қўшимчаси билан ясалган деган фикр ҳам мавжуд.
Тарихи
Порхов шаҳри 1239-йилда ташкил этилган. Қайдномаларда Порхов ҳақида илк бор 1346-йилга ёдга олинган. 1387-йилда Новгородликлар Иван Федорович ва Фатиан Эсифович қал’анинг деворлари ва минораларини қурдилар. 1428-йилда Литва князи Витовт Новгородга қарши юриш бошлади ва Порховни саккиз кун давомида қамал қилди. Қамал пайтида артиллерия интенсив равишда қўлланди. У қамални фақат шаҳар аҳолиси князга 5000 рубл тўлашни ваъда қилганда олиб ташлади. Қамал пайтида катта зарар кўрган Порхов қал’аси 1430-йилда реконструксия қилинди.
1478-йилгача Порхов қал’аси Новгород Республикасининг бир қисми бўлиб келган ва Литва Буюк Герцоглиги билан чегарадаги муҳим стратегик нуқта бўлиб хизмат қилди. 1478-йилда Новгород Республикаси ҳудуди Москва Буюк Герцоглигига қўшилгандан сўнг, Порхов Россия давлатининг 12 та асосий қал’аларидан бири ҳисобланган.
Иқтисодиёти
Порховда бир қатор саноат корхоналари мавжуд:
- Ёғ ва пишлоқ заводи
- Чўчқачилик комплекси
Манбалар
- ↑ „Семенов Юрий Валентинович“ (ру). Порховский район. 2021-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-август.
- ↑ „Порхов (Псковская область)“ (ру). Летописи.орг. 2014-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-декабр.