Порох — кўп компонентли портловчи моддаларнинг зичлаштирилган қаттиқ (конденсирланган) аралашмаси. Пороҳ ҳавосиз муҳитда барқарор ёниб, катта миқдорда қизиган газсимон маҳсулотлар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Пороҳнинг ёниши ташқи босимнинг кенг оралиғида (0,1—1000 МПа) иссиқликни қаватдан қаватга ўтказишга асосланган. 2 хил пороҳ фарқданади: 1) тутунсиз пороҳ (нитроцеллюлоза асосидаги) пироксилинли пороҳ, карбитлар ва баллиститларга бўлинади; 2) аралашмали пороҳ (ёқилғи ва оксидловчидан иборат), жумладан тутунли пороҳ (қора пороҳ) кон ишида декоратив тошлар (мармар, диабаз ва бошқалар)нинг йирик бўлакларини ажратиб олишда, тутунсиз пороҳ карерларда портлаш ишларида, артиллерия ва ўқли қуролларнинг ўқдорилари сифатида, пиротехник қурилмалар ва бошқаларда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил