Porshen


Поршен — двигателлар, компрессорлар, насослар ва бошқа силиндра ичида илгариламақайтма ҳаракатланадиган силиндрик детал. Энергияни бир турдан бошқа турга айлантиришда ишла-тилади. Иш жисми (буғ, газ, суюкдик) таъсирида ҳаракатланади (поршенли двигателлар) ёки двигателдан ҳаракатланиб, иш жисмини сўради (насослар) ва сиқади (компрессорлар). Поршен бир неча қисмдан иборат бўлади. Масалан, инки ёнув двигателидати Поршен газ босимини кабул қилувчи тубдан, силиндр билан Поршен орасидаги тирқишни зичловчи поршен ҳалқалари ўрнатиладиган ариқчали каллакдан, Поршен билан шатун бевосита би-рикиши учун Поршен бармоғи ўрнатиладиган бобишкадан, йўналтирувчи қисм — юбкадан иборат. Поршен устидаги иш бўшлиғининг зичлигини оширувчи эластик, қирқма ҳалқалар Поршен ўйикларида эркин силжийди; поршен билан силиндр орасида зичликни ҳосил қилиш учун мўлжалланган компрес-сион ҳалқалар, силиндр юзасидан ортиқча мойни синдириш ва уни ёниш камерасига туширмаслик учун мўлжалланган мой сидириш ҳалқалари бор. Ҳалқалар чўян ёки пўлат (баъзида бронза) дан тайёрланади. Дизелларна Поршен сиқиш камерасининг бир қисмини ҳосил қилувчи сферик чуқурчали қилинади. Буғ двигателларида ишлатиладиган, штокка ўрнатиладиган Поршен йўналтирувчи қисмсиз қилиб тайёрланади. Ёнилғи насосилапҳ Поршен плунжер дейилади, ротор-поршенли ички ёнув двигателида Поршен вазифасини ротор ба-жаради. Поршен, асосан, алюминий қотишмалари ва чўяндан ясалади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |