Port-lui
(Port-Luidan yoʻnaltirildi)
Порт-луи — Маврикий давлати пойтахти. Маврикий о.нинг шимоли.ғарбий қисмида. Порт-Луи округининг маъмурий маркази. Иқлими тропик, ўртача ҳарорат февралда 26°, августда 19°. Йиллик ёғин 2000 мм. Аҳолиси 128 минг киши (2000). Порт-луи — мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Ҳинд океани соҳилидаги порт. Шоссе йўллар тугуни. Нефтни қайта ишловчи, ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар, озиқ-овқат (шакарқанд, ёғ-мой, тамаки) корхоналари мавжуд. Университет, институт, музейлар, бадиий галерея, кутубхона бор. Қад. форт ва қалъа сақланган. Шаҳарга 1736-йилда асос солинган. Сувайш канали очилгунга қадар Ҳинд океанида йирик савдо порти бўлган.[1]
-
Порт-луи
-
Порт-луи
-
Порт-луи
-
Порт-луи
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |