Port-Said
Порт-Саид — Мисрнинг шимолий-шарқий қисмидаги шаҳар, Ўрта денгиз соҳилида, Сувайш каналига шимол томондан кираверишда. Порт-Саид муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 470 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Порт-саид — халқаро аҳамиятга эга савдотранспорт маркази. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн-поябзал саноати корхоналари мавжуд. Балиқ овлаш маркази. Порт-Саидга Сувайш канали қурилиши муносабати билан 1859-йилда асос солинган ва Миср ҳокими Саидпошшо номи билан аталган[1].
Порт-Саид |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |