Порт Элизабетҳ, Жанубий Африка Республикасининг жаншарқий қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 303 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 855 минг киши). Тинч океаннинг Алгоа бухтаси соҳилидаги порт. Йирик темир йўл тугуни. Машинасозлик, хусусан, автомобил йиғиш, электротехника, кемасозлик ривожланган. Кимё, тўқимачилик, кўн-поябзал, озиқ-овқат саноати корхоналари, университет бор. Шаҳар 1920-йилда қалъа ўрнида бунёд этилган.[1] 2021-йил феврал ойидан бошлаб Гқеберҳа номи, Холса шаҳридаги Валмер шаҳарчаси номидан, Жанубий Африка ҳукумати томонидан Порт-Элизабет шаҳрини белгилаш учун расмийлаштирилди.

Адабиётлар



Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил